Жиззахда 6 киши ис газидан заҳарланди

ноя 21 / 2018

alt

Жиззахда олти киши ис газидан заҳарланиб, касалхонага ётқизилган. ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, ҳодиса 20 ноябрь куни рўй берган.

Зарбдор туманида яшовчи Д.У. (аёл) уйида қўлбола иситиш печига уланган табиий газни ёқиб назоратсиз қолдирган. Натижада газ ўчиб қолиб, ундан сизиб чиққан ис газидан ўзи, қизи ва уйида меҳмонда бўлган 4 нафар қариндошлари заҳарланган.

Уларга касалхонада тиббий ёрдам кўрсатилиб, уйларига рухсат берилган.

Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *