Жириновский бошчилигидаги делегация Бухорода бўлди (видео)

ноя 02 / 2018

– Делегация Бухоро халқаро аэропортида Содиқ Сафоев ва Бухоро вилояти ҳокими Ўктам Барноев кутиб олди

alt

Россия Либерал-демократик партияси раиси Владимир Жириновский бошчилигидаги делегация 2 ноябрь куни Бухорога келди. 

Россия Федерацияси Давлат думаси федерал мажлиси депутатларидан иборат меҳмонларни Бухоро халқаро аэропортида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати Раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев, Бухоро вилояти ҳокими Ўктам Барноев ва жамоатчилик вакиллари кутиб олди, деб ёзмоқда ЎзА.

Куннинг иккинчи ярмида Россия делегацияси аъзолари Бухоронинг тарихий-меъморий обидалари ва ҳунармандлик марказлари фаолияти билан танишди.

Видео:

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *