Зарядланаётган уяли телефон мактаб ўқувчиси умрига зомин бўлди

апр 23 / 2019

alt

Россиянинг Рязань шаҳрида 11 ёшли ўқувчи қиз зарядланаётган мобиль телефонининг ваннага тушиб кетиши оқибатида ҳалок бўлган. Ҳозирда РФ Тергов қўмитаси ҳудудий бошқармаси мазкур ҳодиса юзасидан тергов олди текширув ишларини бошлаган.

“...2019 йил 22 апрель куни ота-она уйга қайтиб, фарзандини сув тўлдирилган ваннада жонсиз ҳолатда топишади. Ваннада шунингдек, электр токи ўтказгичга уланган зарядлагич қурилмаси билан уяли телефон ҳам бўлган”, дейилади ҳудудий бошқарма ахборотида.

Тергов маълумотларига кўра, ўлим ҳодисаси электр токи уриши сабабли юз берган.

Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *