Юридик университетга кириш имтиҳонларида фанлар кетма-кетлиги ўзгариши мумкин

янв 25 / 2019

 

alt
 
Жорий йилдан бошлаб Тошкент давлат юридик университетига кириш имтиҳонларида тест синовлари учун белгиланган фанлар мажмуаси ўзгариши кутилмоқда. Бу ҳақда университетнинг  Телеграм каналида хабар берилди.
 
Бунга кўра, фанлар кетма-кетлиги қуйидагича бўлади (ҳар бир тўғри жавоб учун):
 
Она тили ва адабиёти – 3,1 балл;
 
Чет тили – 2,1 балл;
 
Тарих – 1,1 балл.
 
Ҳозирда ушбу қарор расман тасдиқланиш арафасида ва олинган маълумотларга кўра, кучга кириш эҳтимоли жуда юқори, деб ёзади блогер Хушнудбек Худойбердиев.
 
UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *