Юнусобод тумани собиқ ҳокими Бахтиёр Абдусаматов иши бўйича суд бўлиб ўтмоқда

апр 03 / 2019

alt

Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида Юнусобод тумани собиқ ҳокими Бахтиёр Абдусаматовга нисбатан қўзғатилган жиноят иши бўйича суд  бошлангани хабар қилинмоқда. Олий суд матбуот хизмати хабарига кўра, судланувчи Абдусаматов Жиноят кодексининг 205-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) ва 210-моддаси (пора олиш) билан айбланмоқда. 

У билан бирга судланувчилар Ўлмас Мухамедсаидов ҳамда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси “Миллий PR-маркази” ДУК бош директори лавозимида ишлаган Шоҳруҳ Маликовга нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд бўлиб ўтмоқда.
 
Мухамедсаидов Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик), 28-моддаси (жиноят иштирокчиларининг турлари) орқали 211-моддаси (пора бериш), 212-моддаси (пора олиш-беришда воситачилик қилиш) ва Маликов Жиноят кодексининг 211-моддаси (пора бериш), 212-моддаси (пора олиш-беришда воситачилик қилиш)да назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланмоқда.
 
Суд тергови давомида гувоҳларнинг кўрсатмалари тингланмоқда. 
 
Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг
 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *