ЙПХ ходими ҳайдовчини транспорт кабинасидан чиқишини талаб қилиши мумкин

дек 04 / 2018

alt

Ҳукумат қарори билан Йўл-патруль хизмати ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатлари ҳамда махсус мосламалардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

ЙПХ ходими қуйидаги ҳоллардагина ҳайдовчи ва йўловчилардан транспорт кабинасидан чиқишини талаб қилиши мумкин:

– транспортдаги техник носозлик ва юк ташиш қоидаси бузилганлигини бартараф этиш учун;

– ҳайдовчи транспортни маст ҳолда бошқараётганида;

– транспортнинг двигатель ва агрегат қисмлари рақамлари билан ёзилган рақамлар ўртасида фарқ аниқланганда;

– транспорт ёки юк ҳужжатлари мавжудлигини текшириш зарурати юзага келганда;

– ҳайдовчи ёки йўловчи жиноят содир этишда гумон қилинаётганда;

– ҳайдовчининг кабинада бўлиши йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга таҳдид солиши мумкин бўлганида.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *