Япониядаги ватандошлар ташаббуси билан бир гуруҳ япон сайёҳлар Ўзбекистонга ташриф буюрди
Япониядаги ватандошлар биринчилардан бўлиб тарғибот ишларига кўмаклашиш ташаббуси билан чиқишди ва Япониянинг кўплаб шаҳарларида кенг кўламли тарғибот ишлари ташкил этилди. Олиб борилган бу ишларнинг натижаси сифатида биринчи сайёҳлар гуруҳи 11 февраль куни Ўзбекистонга ташриф буюрди. Бу ҳақда матбуот хизмати хабар қилади.
Гуруҳ аъзолари Ислом Каримов номидаги халқаро аэропортда тантанали кутиб олинди.
"Саёҳатимиз 10 кундан иборат бўлиб, бу вақт давомида Наманган, Андижон, Фарғона, Самарқанд вилоятлари ва Тошкент шаҳарларига ташриф буюришни режалаштирганмиз. Бу ерга келишимизга сабаб, нимага айнан Ўзбекистонни танлаганимизга тўхталадиган бўлсак, Япониянинг Хирошима шаҳрида яшаётган ўзбекистонлик Бобуржондан Ўзбекистон ҳақида жуда кўп маълумот олдик, мамлакатда яратилаётган шароитлар ҳақида ва мавжуд маданий мерос объектлари ҳақида тарқатма материаллар берди ва тақдимотлар қилиб, бизда мамлакатингизга нисбатан жуда ҳам катта қизиқиш уйғотди. Мана шу сабабдан биз бугун шу ерда, сиз биланмиз", – дейди сайёҳлар гуруҳи раҳбари Ясука.
UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook, Twitter, Telegram'да ҳам кузатиб боринг
- Шархлар
- Фикрингизни қолдиринг