Японияда зилзила рўй берди, аҳоли цунами хавфидан огоҳлантирилди

мая 10 / 2019

alt

Бугун, 10 май куни тонгда Японияда 6.3 баллга тенг бўлган зилзила рўй берди. Зилзила ўчоғи Кюсю оролининг жанубий-шарқида, 20 км чуқурликда бўлган.

Зилзила содир бўлгандан Япония телеканалларини аҳолини эҳтимолий цунами содир бўлишидан огоҳлантирган. Бу ҳақда ТАСС ахборот агентлиги хабар қилди.

Ҳозирча зилзиладан жабр кўрганлар ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ. Шунингдек, ҳеч ким қутқарув хизматларига ёрдам сўраб мурожаат қилмаган.

Шунингдек, зилзила Кюсю оролида жойлашган Kyushu Electric Power электр компаниясига тегишли АЭСларга жиддий талофот етказмаган ва улар одатдаги тартибда ишини давом эттирмоқда.

Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *