Янги Зеландиядаги хунрезликдан сўнг уйсиз ва гиёҳванд одам мусулмонликни қабул қилди

апр 20 / 2019

alt

Бир неча ҳафта аввал Мусонинг ҳаёти бутунлай бошқача эди. Уни Шей Кенни деб чақиришар, у 25 яшар қонун билан муаммоларга эга бўлган гиёҳванд ва уйсиз одам эди, деб хабар бермоқда stuff.co.nz’га асосланиб muslim.uz.

Унинг ҳаётидаги кескин ўзгариш Янги Зеландиянинг икки масжидида рўй берган хунрезлик оқибатида 50 нафар одам қурбон бўлиб, яна шунча одам яраланганидан кейин рўй берди. “Мен мусулмон дегани бу мамлакат бўлса керак деб ўйлар, уни харитадан топа олмас эдим”, – дейди у. – “Ҳозир буни гапирар эканман, ўзимни аҳмоқдек ҳис этаяпман, аммо бу ҳақиқат”.

Аммо бир неча ҳафта илгари у теракт қурбонларидан бирининг жанозасида қатнашишига тўғри келди ва Аллоҳ унинг қалбини ўз нури билан ёритди. У исломни қабул қилди, ўзига янги исм олди ва энди ҳаётини ўнглашга ҳаракат қилмоқда.

Бундан ташқари, у гиёҳванд моддаларни қабул қилишни тўхтатди, уйсиз кўча-куйда тентираб юришни йиғиштириб, авария ҳолатидаги уйга кўчиб ўтди .

“Мен ҳеч қачон умримда бунчалик кўп муҳаббат ва хотиржамликни ҳис этмаганман ”, – таъкидлайди Мусо. “Мусулмонлар жамоаси одамларга қўлидан келганча ёрдам беришга ҳаракат қилади ва мен ҳам уларнинг катта қўллаб-қувватловини ҳис этдим. Улар – менинг ака-укаларим, опа-сингилларим, менинг янги оилам”.

Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *