Янги Airbus A320neo самолётида парвозларни амалга оширишни бошлади

мар 14 / 2019

alt

Бугун, 14 март куни “Ўзбекистон ҳаво йўллари” янги Airbus A320neo самолётида парвозларни амалга оширишни бошлади, деб хабар қилди компания матбуот хизмати.

Илк рейс Тошкент—Боку—Тошкент йўналиши бўйича пойтахт халқаро аэропортидан учиб кетади.

Янги самолётнинг илк йўловчилари салонда яратилган шароитлар — замонавий дизайн, алоҳида экранга эга қулай ва кенг ўриндиқлар, алоқа ва Wi-fi тизимидан фойдаланиш имкониятларига муносиб баҳо беришлари мумкин бўлади.

alt

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Ўзбекистон Ҳаво йўлларининг” биринчи Airbus A320neo самолёти Ислом Каримов номидаги Тошкент аэропортига келиб қўнгани ҳақида хабар қилган эдик.

“Airbus A320neo – 150 йўловчи ўриндиқларига эга, янги  LEAP-1A двигателлари туфайли ушбу самолёт олдингиларига нисбатан 20 % га камроқ ёнилғи сарфлайди. Янги самолётнинг учиш узоқлиги 5000 кмни ташкил қилади. Шу туфайли у бутун Марказий Осиё ҳудудида хизмат кўрсатиши мумкин.

Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг
 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *