Волгоградда полиция ходимига пора таклиф қилган ўзбекистонликка нисбатан жиноий иш очилди

дек 10 / 2018
Картинки по запросу взятка рубль
 
Волгоградда полиция ходимига пора таклиф қилган 25 ёшли ўзбекистонликка нисбатан жиноий иш қўзғатилди. Жанубий транспорт прокуратураси хабар қилишича, декабр ойида Волгорад-1 станция темир йўл вокзали биносида Ўзбекистон фуқароси Россияга кириш қоидаларини бузганлиги учун маъмурий жавобгарликка тортмоқчи бўлган танишига ёрдам қилиш мақсадида полиция ходимига пора беришга уринган.
 
У ИИБ ходимига 1000 рубль миқдорида пора таклиф қилган, аммо полиция ходими пул олишдан бош тортган.
 
Ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилиб, прокуратура текширувни ўз назоратига олган.
 
UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *