Видео: Сирдарёда ҳоким мактаб директорларини урди

сен 12 / 2017

 

Сирдарё вилоятининг Сайхунобод тумани ҳокими Носиржон Маҳмудович Эгамбердиев тумандаги мактабларнинг директорларини йиғиб, уларни бир қаторга терган ҳолда калтаклаган. Ушбу ҳолат акс этган видео Kun.uz'да эълон қилинди.

Нашр хабарига кўра, бу воқеа август ойи охирида рўй берган. Туман ҳокимининг сўзларидан англаш мумкинки, мактаб директорлари Мустақиллик байрамига ўқитувчиларни олиб келмагани учун жазоланишган.

«Бечора районо мудирини итдек қиламан, аслида сен ҳам айбдор. Нега районингни ҳурмат қилмайсан?», дея бақиради ҳоким.

У директорлардан бирининг юзига уриш баробарида «Ватан мустақиллиги сенинг мустақиллигинг эмасми? Байраммасми?» дея сўроққа тутиб, ҳақоратлашни давом эттиради.

Kun.uz манбасининг маълумотига кўра, туманда Мустақиллик байрами аввалига 25 август кунига белгиланганди, кейин байрам куни 27 августга қолдирилган. Мактаб директорларининг айримлари байрам учун йиққан одамларини 27 август куни ҳам такроран байрам ҳудудига олиб кела олишмаган, айримлари байрам қайси кунга қолдирилганидан бехабар ҳам бўлишган. Натижада 27 август куни байрамда томошабин кам бўлган. Вилоят ҳокими эса байрам юқори савияда ташкиллаштирилмаган, деб Носиржон Эгамбердиевга хайфсан берган. Шундан сўнг туман ҳокими мактаб директорларидан «аламини олган».

Носиржон Эгамбердиев Сайхунобод туманига 2016 йилнинг октябрида ҳоким этиб тайинланганди. У бунгача Сирдарё вилояти ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси бошлиғи бўлиб ишлаган.

Видео

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

  • Мехмон
    13 сентябр 2017, 12:36

    Халқимизда бир нақл бор.. Устоз отангдек улуғ деган.... хато қилган бўлса қонун бор-ку. қонунга таяниб иш олиб борлар бўларди.

  • Мехмон
    13 сентябр 2017, 10:40

    Анов укитувчилар хам " палахта".
    Булар кандай килиб болаларни
    гурурли, адолатли килиб
    Тарбия беради, кандай урнак булишади....
    Бир уриб онтариб Отага айтмайсанми Ота сенларни ажратиб олмайдими.
    Хоким хам Укитувчи/!/хам конунга, адолатга, эртанги кунга демакки,
    Президентимизга хам ишонишмайди.

  • Мехмон
    13 сентябр 2017, 07:48

    Туманларда бундай хокимлар куплаб учрайди.
    Ватан, мустакиллик, карор, фармонлар,
    Президентни рукач килиб уз шахсиятини
    Авлиё даражасига олиб чикади.
    Шахс сифатида "0".
    Аникрок килиб айтганда пулга укиб,
    пулга диплом сотиб олишган.
    Амали, имтиёзи, ёнидаги лаганбардори
    ва шотирларини четга суриб, хисобга
    олинмаса бир узи жиннихонадан кочган
    Жиннини гирт узи !!!
    Бу бор ва рост гап !!!
    Куп сонли ахолига мана шундай ношудларни бошчилик килишлиги
    Ачинарли хол. Кимдир бундай иш учун,
    изох бериши, жавоб бериши керак.
    Аввалги вилоят ХОКИМИ тайинлаган
    туман хокимлари янги сайланган
    Вилоят хокимига зимдан каршилик
    килиш учун шунга ухшаш киликлар
    килишлигини хамма хам билавермаса
    керак.
    Мана шундай холатларда каршилик
    курсатганга хокимиятга нисбатан
    куч ишлатиш статяси куйилмаслиги
    керак.бундай холат хокимлик ваколатидан
    ташкари ва у куча безориларига хос.
    Шундай экан бундай туман хокимини
    Башарасига мушт тушириб кетига тепиш керак !!!

  • Интеллектуал
    12 сентябр 2017, 23:57

    Бу видеони курган киши бундай хокимларни бутун бошли туманни шундай ашаддий зуравон бошкараётганига ишониши кийин. Афсуски бунака хокимлар хозир кам эмас. Ахир кандай килиб ёш авлодни тарбия килаётган устоз укитувчиларга ку'л кутариш ва уларни хакорат килиш мумкин??? Узтоз отангдан хам улуг деган гап бор. Вилоят хокимидан хайфсан эшитгани учунгина шундай жазавага тушиб кутуриб устозларга ку"л кутарган зуравон хокимни бу масъулиятли лавозимдан зудлик билан бу'шатиш керак! Хеч кимни укитувчиларни хакорат килишга ва уларни уришга хакки йук! Носир Эгамбердиев ва унга ухшаган зуравон хокимларни халкка фойдаси хам йук, ва улар хали хам оддий халкка хизмат килишлари кераклигини тушуниб етганлари йук афсуски. Уни сохта "ватанпарварлиги"ни видеодан англаш кийин эмас. Умуман, хокимликка ута билимли, маданиятли, замонавий иктисодни яхши биладиган, инсон хак-хукукларини хурмат киладиган ва уз халкини хурмат киладиган билимли ёш менежерларни ку"йиш лозим. Эски зуравон хокимларни замони утди энди.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *