Видео: 3 та ОТМга ҳужжат топширган фарғоналик 72 ёшли отахон билан суҳбат

июл 04 / 2019

Аввалроқ қатор нашрларда ДТМ вакилига асосланиб Фарғона давлат университетига 72 ёшли абитуриент ҳужжат топширгани хабар қилинган эди.

alt

"Замон" дастурида маълум қилинишича, энг кекса абитуриент — Тоштемир Ҳолиқов, 1947 йили Қува туманида туғилган. У мактабни тамомлагач, журналист бўлишни орзу қилган бироқ, оилавий шароити сабабли олий ўқув юртида ўқий олмаган. 1973 йили Кооператив техникумини битириб, савдо ва ишлаб чиқариш соҳасида ишлаган. Нафақага чиққан отахон орзусини амалга ошириш мақсадида Фарғона давлат университетининг филология факультетига ҳамда яна иккита ОТМга ҳужжат топширган. 

Шу кунларда Тоштемир Ҳолиқов қўшимча дарсларга қатнаб, имтиҳонга тайёргарлик кўрмоқда.

Батафсил:

Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *