Uz24.uzда 11 март тонгги хабарлари

мар 11 / 2019

alt

Сурхондарё вилояти давлат солиқ бошқармасида янги раҳбар иш бошлади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармойишига асосан Эшматов Сирожиддин Тоғаймуродович Сурхондарё вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи этиб тайинланган.

С.Эшматов 1971 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган. 1991 йилда Тошкент халқ хўжалиги институтини тамомлаган. Солиқ тизимидаги меҳнат фаолиятини 1992 йилда Қашқадарё вилоятининг Китоб шаҳар давлат солиқ инспекциясида инспекторлик лавозимидан бошлаб, 27 йиллик фаолияти давомида вилоят давлат солиқ хизмати органларининг турли раҳбарлик лавозимларида фаолият юритган.

Янги лавозимга тайинлангунга қадар у Қашқадарё вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

alt

Афсонавий ва хорижий киноюлдуз Женнифер Лопес тўртинчи бор турмушга чиқмоқда

Ўз инстаграмъдаги саҳифасида никоҳ узуги фотосини жойлаган актриса ва хонанда Женнифер Лопес америкалик баскетболчи Алекс Родригесга турмушга чиқмоқда

Родригес ҳам ўз саҳифасида «У рози бўлди» ёзуви билан шундай фото жойлаган. Аммо жуфтлик ҳозирча тўй кунини эълон қилмади.

Ушбу никоҳ актриса учун тўртинчи, спортчи учун иккинчиси бўлади.

Лопес хонанда Марк Энтони билан турмушида дунёга келган эгизакларнинг онаси, Родригеснинг ҳам икки нафар қизи бор.

alt

Самарқандда ёш ўт ўчирувчилар қасамёд қилди

Самарқанд шаҳридаги ИИВ ЁХББ ички ишлар органлари ходимларини бошланғич тайёрлаш ва малакасини ошириш марказида тингловчиларнинг қасамёд қилиш маросими бўлиб ўтган. 

alt

Вилоят ИИБ ёнғин хавфсизлик бошқармаси вакиллари, соҳа фахрийлари, тингловчиларнинг ота-оналари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этган тантанали тадбирда марказ бошлиғи Қ.Эргашев ва бошқалар сўзга чиқиб, халқимиз тинчлиги ва осойишталигини таъминлашдек олижаноб вазифаларни аъло даражада бажаришларига ишонч билдирилган.

alt

Маросимда патруль-пост хизматидан 119 нафар,  ёнғин хавфсизлик хизматидан 93 нафар сафдорлар қасамёд қабул қилишган.

 

alt

Трамп иттифоқдош давлатлар ўз ҳудудида АҚШ қўшинларини жойлаштирганлиги учун ҳақни 5 баробар кўпайтириш ниятида

АҚШ президенти Доналд Трамп мамлакат қўшинларни иттифоқдош давлатлар ҳудудида жойлаштирилгани учун тўловни беш баробар кўпайтириш ниятида. Бу ҳақда «Газета.ру» хабар бермоқда. Тҳе Wашингтон Пост нашрига кўра, ҳудудларида АҚШ қўшинларини жойлаштирадиган давлатлар бунинг тўлиқ қиймати ва қўшимчасига яна сумманинг ярмини тўлайди.

Трамп «Нарх+50 фоиз» формуласи асосида харбий харажатларга етарли даражада маблағ ажратишдан қочаётган иттифоқдошлар билан молиявий муаммоларни ҳал этиш кўзда тутилмоқда.

Бу янгилик биринчи галда Германия, Япония ва Жанубий Кореяга тегишли. Нашр манбалари бу мамлакатлардан бири билан мазкур формула олий даражада муҳокама этилганини даъво қилмоқда. 

 alt

 Саудия Арабистонида биринчи консерватория очилиши режалаштирилмоқда   

Саудия Арабистонида биринчи консерваторияни қуриш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Саудия Арабистонининг кўнгилочарликлар бош бошқармаси директори Турки Ал аш-Шайх маълум қилган.   

“Мен фуқароларга антиқа совға ҳақида эълон қилмоқчиман. Маданият бўйича кенгаш яқин орада консерватория қуриш ва уни очишга рухсат бериш имкониятини ўрганмоқда”, деб айтган аш-Шайх Al Arabiya телеканали эфирида. Аммо ҳозирча, у лойиҳа муддатлари ва қиймати ҳақида ҳеч нарса маълум қилмаган.

Шундан кейин ижтимоий тармоқларда ислоҳотлар ва эскилик тарафдорлари ўртасида баҳс юзага келган. Улардан биринчилари, асосан ёшлар бу ташаббуснинг вақти келгани ва у қиролликни ривожлантиришда олдинга бир қадам бўлишини айтишган. Уларга қарши чиқаётганлар, яъни катта ёшлилар мусиқий таълимнинг қўллаб-қувватланиши ислом меъёрларини бузади, деб таъкидлашмоқда. Уларнинг фикрича, консерватория ўрнига Қуръонни ўрганиш бўйича кўпроқ мактаблар ва курслар очиш лозим.

alt

Сурхондарёда 5-10 апрел кунлари ўтказиладиган фестивалга қизғин тайёргарлик кўрилмоқда

2019 йилнинг 9 март куни куни вилоят ҳокимлигида жорий йилнинг 5-10 апрел кунлари Термиз шаҳрида ўтказиладиган Халқаро бахшичилик санъати фестивали доирасида шаҳарни тасвирий тарғибот воситалари билан безаш ишларига бағишланган йиғилиш ўтказилган.

alt

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 1 ноябрдаги “Халқаро бахшичилик санъати фестивалини ўтказиш тўғрисида”ги қарори доирасида бўлиб ўтган йиғилишда вилоят ҳокими ўринбосарлари, ҳокимлик аппарати масъул ходимлари, алоқадор корхона ва ташкилотлар раҳбарлари иштирок этган.

alt

alt

alt

Йиғилиш қатнашчилари томонидан халқаро бахшичилик санъати фестивалига тайёргарлик ишларининг бориши, хусусан, Термиз шаҳрини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, Санъат саройи майдонининг ён атрофида воҳанинг турмуш тарзи, анъана ва урф-одатларини ифода этувчи этнографик шаҳарча барпо этиш, фестивалга оид тасвирий-тарғибот воситаларини жойлаштириш, бу ишларни амалга оширишда маҳаллий бюджет маблағлари билан бир қаторда ҳомийлик хайрияларини ҳам жалб этиш масалалари атрофлича муҳокама этилган.

alt

ОБ-ҲАВО маълумоти

Тошкент шаҳри. Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 11 март куни пойтахтда ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Кечаси 10-12, кундузи 13-15 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиб, туман тушиши мумкин. Кечаси 3 даража совуқ, 2 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ, Устюртда кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади. 

Хоразм вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғиб, туман тушиши мумкин. Кечаси 2-7, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади. Кечаси 10-15, кундузи 12-17 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлади. Ҳаво ҳарорати кечаси ва кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради,  ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлади. Кечаси 10-15, кундузи 12-17 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлади. Кечаси 8-13, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда кучли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Қор кўчиши хавфи бор. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси ва кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.

 

Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

 

 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *