Уй-жойга доимий прописка қилинган вояга етган шахслар ҳам коммунал тўловлар бўйича жавобгар ҳисобланади

янв 09 / 2019

alt

Уй-жойга доимий прописка қилинган вояга етган шахслар ҳам электр, газ, сув таъминоти ва сувни чиқариб юбориш хизматлари учун ҳақ тўлаш бўйича жавобгар ҳисобланади. Бу Президент томонидан имзоланган Қонун билан белгиланди.

Уй-жой кодексининг 133-моддасига тўлдирилган учинчи қисмга биноан, уй-жой объектининг манзили бўйича доимий прописка қилинган вояга етган жисмоний шахслар электр таъминоти, газ таъминоти, сув таъминоти ва сувни чиқариб юбориш (канализация) хизматлари кўрсатилганлиги учун ҳақ тўлаш бўйича мажбуриятлар юзасидан қонун ҳужжатларига ва коммунал хизматларни етказиб берувчи (бажарувчи) корхоналар билан тузилган шартномаларга мувофиқ солидар жавобгар бўлади.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *