Қозоғистонда тўхтатиб турилган поездлар ҳаракати тикланди

июн 27 / 2019

alt

«Ўзбекистон темир йўллари» Қозоғистоннинг Арис шаҳрида рўй берган портлаш муносабати билан ҳаракати вақтинча тўхтатилган поездларнинг ҳаракати тикланганини маълум қилади.
 
24 июнь куни Қозоғистон жанубидаги Арис шаҳрида жойлашган ҳарбий қисмдаги омборхонада портлашлар рўй бериши муносабати билан «Қазақстан темир жоли» миллий компанияси АЖ томонидан ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида айрим йўловчи поездлар ҳаракати вақтинча тўхтатилганди.
 
Шу туфайли «Тошкент – Москва», «Андижон – Москва», «Тошкент – Қозон», «Тошкент – Новосибирск», «Тошкент – Уфа», «Тошкент – Челябинск», «Олмаота – Нукус» ва «Олмаота – Тошкент» йўналишларидаги йўловчи поездларнинг Арис станцияси орқали ҳаракати қайта ишга тушишига қадар вақтинча тўхтатилганди.
 
26 июнь куни Қозоғистонда тўхтаб қолган учта поезд йўловчилари Тошкентга олиб келинди.
 
Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *