Қозоғистонда теракт уюштирмоқчи бўлган Марказий Осиё фуқаролари қўлга олинди

янв 14 / 2019

alt

Қозоғистон Миллий Хавфсизлик қўмитаси 10 январь куни Олмаотада ҳужумлар уюштиришни режалаштирганликда гумон қилинган гуруҳ қўлга олинганини хабар қилди.

Хабарда айтилишича, гумондорларнинг фуқаролиги ва исмлари ҳозирча аниқланмаган. Бироқ қўлга олинганлар Қозоғистонда теракт уюштирмоқчи бўлган Марказий Осиё мамлакатлари фуқаролари эканлиги айтилмоқда.

Улар вақтинча истиқомат қилиб турган жойдан катта қувватга эга бўлган қўлбола портловчи моддаларнинг компонентлари, ўқотар қуроллар ва ўқ-дорилар топилган.

“Терговга кўра, қўлга олинганлар хорижда бўлган ДАИШ жангарилари раҳбарлиги ва топшириғи бўйича ҳаракат қилишган”, дейилади қўмита тарқатган хабарда. Шунингдек, “Ислом Давлати” (ИД) экстремистик гуруҳининг номи ДАИШ сифатида кўрсатилган. Хабарларга кўра, портловчи моддалар ишлатилган ҳолда қуролли ҳужум Олмаотада фуқаролари тўпланиб турган жойда амалга оширилиши керак бўлган.

Ҳозирда гумондорлар устидан тергов олиб борилмоқда.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *