Қозоғистонда содир бўлган ЙТҲда икки нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди, етти нафари жароҳатланди

апр 23 / 2018

alt

21 апрел куни соат 07:40 да Қозоғистоннинг Жамбул обасти Кордай тумани ҳудудидан ўтувчи «Ғарбий Европа - Ғарбий Хитой» автомобил йўлининг 205 км. да «Олмаота-Чимкент» йўналишида ҳаракатланаётган «Мерседес Спринтер» микроавтобуси тўкилган тош уюмига урилиб халокатга учраган. Микроавтобусда 19 киши бўлиб, уларнинг 17 нафари Ўзбекистон, 2 нафари Қозоғистон фуқаролари бўлган, деб хабар беради ФВВ матбуот хизмати.

Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 3 киши ҳалок бўлган ва 8 киши шифохонага ётқизилган. Бирламчи маълумотларга асосан ҳалок бўлганларнинг икки нафари Ўзбекистон ва бир нафари Қозоғистон фуқароси, етти нафар жабрланганлар Ўзбекистон фуқаролари. Жабрланганлар Жамбул вилоятининг Кордай марказий шифохонасига жойлаштирилган.

ЙТҲда ҳалок бўлганлар:

Мадатов Ш., 1977 й.т.
Тешабуев А., 1971 й.т.

Жабрланганлар:

Жамалов И., 1971 й.т.
Хакимов А., 1969 й.т.
Калмурзаев Б., 1994 й.т.
Хусанов Э., 1986 й.т.
Давронов Х., 1976 й.т.
Мадатов А., 1968 й.т.
Мадатов Д., 1981 й.т.

Ҳалок бўлганларнинг жасади Жамбул областининг Кордай марказий шифохонасида сақланмоқда. 

Ҳодиса муносабати билан Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги “Тезкор рақамлари” ишга тушди: (+998 71) 147-10-50.

Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги Дипломатик ваколатхонаси телефон рақами: +7 727 291-06-44.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *