Қорақалпоғистонда уч ўғил эгизак туғилди

июл 09 / 2019

Қораўзакда уч ўғил фарзанд дунёга келди

Қораўзак туманида 7 июль куни уч эгизак фарзанд дунёга келди. Ҳозирда эгизаклар ва уларнинг онасининг ҳолати яхши, деб хабар бермоқда Қорақалпоғистон хабар агентлиги.
 
Эгизакларнинг ота-онаси уларга яхши ниятлар билан Ҳабибулла, Ҳамидулла ва Халилулла деб исм қўйган.
 
Уларнинг биринчи фарзанди Алпамис ҳозирда беш ёшда.
 
Ўтган икки йил давомида Ўзбекистондаги оилаларда туғилган уч эгизакларга Шавкат Мирзиёевнинг исм-шарифи ёки давлат раҳбарининг оила аъзолари исмини бериш урфга кирди. Бунинг учун кўплаб ота-оналар Президент совғаси сифатида автомобилларга эга бўлишди. Лекин сўнгги вақтларда кенг жамоатчилик томонидан бу ҳолат турли танқидларга сабаб бўлаётганди.
 
Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *