Қорақалпоғистонда "Нексия" трактор тиркамасига бориб урилиши оқибатида 6 киши ҳалок бўлди

окт 15 / 2018

 

– ЙТҲ 14 октябрда “Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнау” йўлида юз берган 

– 2 киши воқеа жойида, 4 киши касалхонада вафот этган, улар орасида болалар бўлган

Қорақалпоғистоннинг Шуманай туманида 14 октябрь куни юз берган ЙТҲ оқибатида 6 киши вафот этди, деб хабар беради ИИВ матбуот хизмати.

Қонликўл туманида яшаган фуқаро бошқарувидаги “Нексия”ни “Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнау” йўлининг 829-кмда ҳайдаб кетаётиб, шу йўналишда олдинда ҳаракатланиб кетаётган “МТЗ-80” русумли трактори тиркамасининг орқа қисмига урилиб тўқнашув содир этган.

Натижада “Нексия” ҳайдовчиси ва унинг йўловчиси жароҳат олиб воқеа жойида вафот этган. Газета.uz хабарига кўра, яна 4 нафар йўловчи касалхонада вафот этган. Улар қариндошлар бўлиб, орасида болалар ҳам бўлган. 

ЙТҲ ёмғир вақтида йўлда кўриш ёмонлашган вақтда содир бўлган.

Ҳолат юзасидан дастлабки терговолди ҳаракатлари олиб борилмоқда.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *