Қирғизистоннинг «Boeing 707» юк самолёти Теҳрон яқинида ҳалокатга учради

янв 14 / 2019

alt

Теҳрон яқинида Қирғизистон ҳаво йўлларига қарашли «Boeing 707» юк самолёти ҳалокатга учради. Бу ҳақда life.ru хабар қилди.

Дастлаб, самолёт бортида 10 киши бўлгани айтилган, аммо кейинчалик самолётдагилар сони 16 кишилиги маълум бўлди. Самолёт қулаган жойдан 7 кишининг жасади топилган. Қолганларнинг тақдири ҳозирча номаълум. 

Учувчининг қўниш йўлакларини танлашдаги хатоси сабаб авиаҳалокат содир бўлган.

Хабарга кўра, самолётнинг борт муҳандиси омон қолган. Самолёт бориб урилган уйларда яшовчиларинг тақдири нима кечгани ҳақида ҳозирча маълумот берилмаган.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *