Қирғизистон чегарасини ноқонуний кесиб ўтаётган ўзбекистонлик эркак ёнидан гашиш топилди

фев 22 / 2019

alt

Жалолобод вилоятининг Атана қишлоғида чегара ҳудудини ноқонуний кесиб ўтишга уринган Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди. Бу ҳақда Knews.kg хабар берди.

Хабарда айтилишича, Ўзбекистонлик эркак Қирғизистонга ўтмоқчи бўлган. Унда шахсини тасдиқловчи ҳужжат бўлмаган. Текширувлар натижасида эса ёнида 10 грамм наша борлиги аниқланган.

Тегишли ҳужжатлар тузилганидан кейин қўлга олинган фуқаро Қирғизистон Миллий хавфсизлик хизматининг Жалолобод тумани бўлимига топширилган.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *