Қўрқув оқибатида ҳомиладор аёл уйнинг 3-қаватидан ўзини ташлади

окт 09 / 2018

– М.Ш. фуқаро А.А. билан шаръий никоҳ асосида иккинчи хотин бўлиб яшаб келган

– М.Ш. доимий равишда эри томонидан калтакланган

– Фуқаро А.А.га нисбатан эса жиноий иш қўзғатилган.

alt

Афсуски аёлларимиз томонидан ўз қонуний ҳақ-ҳуқуқларини билмасликлари уларнинг ҳаётларида фожиали оқибатларга олиб келади. Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси томонидан ҳимояга олинган Фарғона вилоятида яшовчи М.Ш. билан юз берган ҳодиса бунга яққол мисол бўла олади.

Хотин-қизлар қўмитаси матбуот хизматининг ёзишича, М.Ш. фуқаро А.А. билан шаръий никоҳ асосида иккинчи хотин бўлиб яшаб келган. Уларнинг муносабатлари давомида аёл доимий равишда эри томонидан калтакланиб, ғайритабиий усулда зўравонлик ишлатилиб, ўлдириш билан қўрқитилиб, ғайриқонуний равишда озодликдан чеклаб келинган.

Навбатдаги зўравонликдан қўрқув оқибатида ҳомиладор бўлган аёл уйининг 3-қаватдан ўзини ташлаган. Оқибатда аёлга тез ёрдам кўрсатилиб, касалхонага олиб кетилган. Вазият ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан назоратга олиниб, фуқаро А.А.га нисбатан эса жиноий иш қўзғатилган.

Аёл бўлиб ўтган ҳодисалар юзасидан кейинроқ Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасига мурожаат қилди, Қўмита ҳолатни ўрганиб, аёл ҳуқуқлари суд жараёнида ҳимоя қилинишини маълум қилишди. Аёлнинг келгуси ҳаёти йўлга қўйилишига Қўмита томонидан тегишли ёрдам кўрсатилади.

Айни дамда эркак устидан тергов тадбирлари ниҳоясига етди ва иш судга оширилди.

Бу каби нохуш вазиятларга дуч келмаслик учун биз аёллардан ўз тақдирларига бефарқ бўлмасликларини, ноқунуний муносабатларга киришмасликларини ва ўз ҳақ-ҳуқуқларини бу тарзда поймол қилмасликларини сўраб қолган бўлардик.

Эслатиб ўтамиз, Хотин-қизлар қўмитаси зўравонликка дуч келаётган аёлларга кўмак бериш мақсадида ягона 1146 – “Ишонч телефон” ларини ишга туширди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *