Қашқадарёдаги пахта тозалаш корхонасида кузатув камераси ўчириб қўйилиб, 213 млн сўм бўлган чигит олиб чиқиб кетилган

фев 11 / 2019

alt

«Қашқадарё» газетаси сайтида ёзилишича, жорий йил 21 январь куни «Касби пахта тозалаш» акциядорлик жамиятининг тарозихонасидаги кузатув камераси соат 11:56 дан 12:58 гача бўлган вақт оралиғида ишламаган.

Бош прокуратура ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси вилоят бошқармаси ходимлари мазкур ҳолат юзасидан корхонада текширув ўтказди.

Текширувда аниқланишича, корхонанинг мансабдор шахслари олдиндан ўзаро тил бириктириб, кузатув камерасини бир соатдан кўпроқ вақт давомида ўчириб қўйган. Бу вақт давомида умумий нархи 213 миллион сўмдан ошиқ бўлган техник чигит сохта ҳужжатлар ёрдамида ноқонуний равишда корхонадан чиқариб юборилган ва кейинчалик гуруҳ аъзолари томонидан талон-тарож этилган.

Айни вақтда «Касби пахта тозалаш» АЖ мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, иш вилоят прокуратурасига юборилган.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *