Қашқадарёда прокуратура ходимларига пора таклиф қилган фуқаролар жавобгарликка тортилди

окт 14 / 2018

– Шаҳрисабз туман халқ таълими бўлими бош ҳисобчиси Х.Жураев 2500 АҚШ доллари пора тариқасида берган вақтда ушланган

– Унга ЖКнинг 211-моддаси билан жиноят иши қўзғатилди

– Фуқаро М.Шукуров 500 АҚШ доллари пора тариқасида берган вақтда ушланган

– Унга ЖКнинг 211-моддаси билан жиноят иши қўзғатилди

alt

2018 йил 12-13 октябрь кунлари Қашқадарё вилоят прокуратураси ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Шаҳрисабз туман халқ таълими бўлими бош ҳисобчиси Х.Жураев Шаҳрисабз туман прокуратураси томонидан ўтказилаётган текшириш юзасидан жиноят иши қўзғатмаслик ва уни жиноий жавобгарликка тортмаслик эвазига Шаҳрисабз туман прокурори ёрдамчиси С.Ғайбуллаевга унинг хизмат хонасида 2500 АҚШ доллари пора тариқасида берган вақтда ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қашқадарё вилоят прокуратураси томонидан ЖКнинг 211-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фуқаро М.Шукуров ўзига нисбатан текшириш ҳаракатлари олиб борилаётган иш бўйича жиноят иши қўзғатмаслик ва жиноий жавобгарликка тортмаслик эвазига Қарши шаҳар прокуратураси терговчиси Ш.Нажмиевга унинг хизмат хонасида 500 АҚШ доллари пора тариқасида берган вақтда ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қашқадарё вилоят прокуратураси томонидан ЖКнинг 211-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

 

  • Мехмон
    14 октябр 2018, 14:48

    укажите кто из них не берет взятки

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *