Қашқадарёда газ чақнаши оқибатида 5 ва 2 ёшли қизлар вафот этди

окт 08 / 2018

– Ҳодиса 8 октябрь куни соат 10:04ларда содир бўлган

– Қизларнинг онаси куйиш жароҳати билан касалхонага ётқизилган

alt

Қашқадарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасидан олинган маълумотга асосан, жорий йилнинг 8 октябрь куни соат 10:04ларда Китоб тумани, «Истиқлол» МФЙ, Қашқадарё кўчаси, 38-уйнинг (уй эгаси 1947 й.т. А.Пармонов) ошхонасида газ плитасининг носозлиги сабабли ҳаво-газ аралашмасининг чақнаши содир бўлган. Бу ҳақда фавқулотда вазиятлар вазирлиги хабар қилди.

Чақнаш оқибатида ошхона шифтининг 4 кв.м. майдони ёнган ҳамда 2 нафар фуқаро касалхонада вафот этган ва 1 нафар фуқаро куйиш тан жароҳатлари билан Китоб тумани тиббиёт бирлашмасининг шошилинч тиббий ёрдам бўлимига ётқизилган.

Вафот этган фуқаролар:

Беллура Хомидова, 2013 й.т. (уй эгасининг набираси, 100 % термик куйган).

Фарзона Хомидова, 2016 й.т. (уй эгасининг набираси,100 % термик куйган).

Жароҳатланган фуқаро:

Бахтигул Жамолова, 1991 й.т. (уй эгасининг келини, 40-45 % термик куйган, аҳволи ўрта оғир).

Мазкур ҳолат юзасидан дастлабки терговолди текширув ишлари олиб борилмоқда.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *