Қадрли инсонингизнинг қадрига ўз вақтида етинг (Ҳикоя)

мар 14 / 2019

alt

Улар турмуш қурганларига ўн йил бўлди. Ўн йил яшаб ҳам эркак аёлини сева олмади. Аёли билан бирга яшаса-да, уни кўргани кўзи йўқдек эди гўё. Буни ҳаммасини аёли билар эди, аммо сабр билан эрини севишда давом этарди..

Айниқса аёлини сўнгги йилдаги одати ёмон ғашига тегар эди. Ҳар кун тонг отса уйғонибоқ юзида табассум билан:

- Аллоҳга шукр, яна бир янги кун келди. Мен бу кунни бахтиёр яшаб ўтказаман,- дер эди.

Аёлни барча нарсадан хабари бор эди. Эрини ўзга ёш аёл билан яшашини ҳам билар, аммо билмасликка олар эди. Барчасига сабр қилиб эрига югуриб елиб хизмат қилар эди. Аммо у эр....

"Энди бас! Мен ортиқ чидай олмайман, ажрашаман. Нимага керак уч инсон қийналиши?!" деди эркак ўз-ўзига..

Бир кун ишдан вақтли уйга қайтган эр ажралиш учун ариза бермоқ ниятида ҳужжатлар турадиган қутини титкилай бошлади. Бироқ аввал ҳеч кўрмаган бир папкага кўзи тушди. Қизиқиши ортиб папкани олиб титкилаб ўқий бошлади..

Аёлини номига ёзилган шифокорлар ташхиси, ҳар хил анализ қоғозлари қалашиб ётарди. Энг қўрқинчлиси энг сўнгги касаллик варақасига "6 ойдан... 18 ойгача" деган ташхис ёзилган эди...

Ҳозиргина аёли билан ажрашмоқчи бўлиб турган эркакни бадани музлаб қолди. У бир нарсани ўйлар эди холос...

"Аёлимни қандай сақлаб қолиш чораси бор? Керак бўлса ҳаётимни бераман! Керак бўлса жонимни тикаман, фақат уни йўқотишдан қўрқаман. Эй Аллоҳим уни мендан олиб қўйма!"

Эркак аёлини жонидан ортиқ севишини айнан ўша чоғда англади. Энди унга ҳаёт бошқача эди. Аёлига ғамхўрлик қила бошлади. Ҳар кун ҳар дақиқа аёлини ёнида бўлди, аммо жуда кеч эди..

Атига икки ойгина аёлига бахтиёрлик онларини ҳадя эта олди холос.

Ўзи ҳам ҳақиқий бахтни икки ой ҳис қилиб яшади..

Аёли ҳаётдан кўз юмди.. Эркак аёли тобутини елкасида кўтариб, шунчалар қадди букилдики, гўёки 100 йилга қаригандек. Энди унга ҳам ҳаёт керак эмасдек.

Уйига келиб, тўйларини ўн йиллик кунида аёлини илтимоси билан ҳар иккиси ўз ниятини ёзиб қоғозларни яширгани ёдига тушди. Шошилиб аёлини ёстиқларини остини тита бошлади ва у қоғозни топди

Аёлини қоғозига:

"Аллоҳим! Умримни сўнгги дақиқаларини улар билан бахтиёрликда ўтказсам"- деб ёзилган экан..

Эркакни қоғозига эса:

 

"Аллоҳим! Қачон бу аёлдан қутулиб озод бўламан?"- деб ёзилганди..

Ҳар иккисиниям орзуси ушалди. Аммо эркак энди бошқа инсонга айланган эди.

Қоғозларни парчалаб кўзида ёши билан ҳавога учирар экан ўзига ўзи дер эди:

"Эй воҳ! Кеч қолдим. Ўз бахтимни ўз қўлларим билан кўмдим. Мен нодон вақтни бой бердим!"...

 

Қадрли инсонингизнинг қадрига ўз вақтида етинг. Зеро умр ўткинчи, вақт бешафқат..

 

Меҳроб

 

Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

                                                                                                                                                                             

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *