Туркиядаги "Отатурк" аэропорти ёпилди

апр 03 / 2019

alt

“Uzbekistan Airways” Истанбулнинг “Otaturk” номидаги аэропортига қатновларни тўхтатди ва парвозларни “Istambul New Airport” янги аэропортига кўчирмоқда. Бу ҳақда компания матбуот хизмати маълум қилган.

2019 йил 7 апрелдан бошлаб “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпаниясининг Ўзбекистондан Истанбулга бажарадиган барча бориш-қайтиш қатновлари “Отатурк” номидаги халқаро аэропортидан Истанбулнинг Европа қисми томонидан 35 километр шимолда жойлашган янги “Istambul New Airport” халқаро аэропортига кўчирилади. Шу кундан бошлаб, “Отатурк” номидаги аэропорт йўловчи қатновлари учун ёпилади.

Туркия Авиация ҳукуматининг қарорига мувофиқ, 2019 йилнинг 5-6 апрель кунлари “Отатурк” номидаги аэропортда бажариладиган барча халқаро қатновлар бекор қилинади.

Шу муносабат билан: 2019 йил 5 апрелдаги HY271 / 272, HY273 / 274, HY275 / 276 қатновлари, 2019 йил 6 апрелдаги HY271 / 272, HY273 / 274 қатновлари бекор қилинди.

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпаниясидан маълум қилишларича, белгиланган қатновдаги авиабилетларга эга бўлган йўловчилар учун “Uzbekistan Airways” авиакомпанияси авиабилетларни сотиб олиш жойига қайтариш ёки авиабилетнинг амал қилиш муддатига қадар жарима тўламасдан вақтини ўзгартириш имкониятини беради.

Қисман ишлатилган авиабилетларни харид қилинган жой, МАКнинг хориждаги ваколатхоналари ёки ҲАБА Давлат унитар корхонасида қайта брон қилиш мумкин.

Қатновларга кечикиш ва рўйхатдан ўз вақтида ўтиш ҳамда барча учиш олди расмиятчиликларидан сақланиш мақсадида “Uzbekistan Airways” ўз йўловчиларини янги аэропортга белгиланган вақтдан камида уч соат олдин келишини сўрайди.

Шунингдек, авиакомпания Истанбул шаҳридаги янги аэропортда рўйхатдан ўтиш парвоздан 1 соат олдин, ҳаво кемасига чиқиш эса, парвоз жадвалидаги вақтдан 20 дақиқа олдин амалга оширилишини эслатиб ўтади.

Маълумот учун телефонлар: Тошкент: +998 78 140 02 00; Истанбул: + 90-212-296-46-31

Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *