Туркияда Шавкат Мирзиёев "Йилнинг давлат арбоби" номинацияси бўйича мукофотга муносиб кўрилди

апр 16 / 2019

alt

Туркиянинг Ipakyolu стратегик тадқиқотлар маркази ва Broadcasting group томонидан ташкил этилган маросимда Туркия дунёсига қўшган ҳиссаси учун бир қанча сиёсатдон, вазир ва йирик тадбиркорлар тақдирланди, дейилмоқда Туркиянинг m.sondakika.com сайтида.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Йилнинг давлат арбоби” номинацияси бўйича мукофотга муносиб кўрилди. Мукофотни Президентимиз номидан юртимизнинг Истанбулдаги бош консули Шуҳрат Аминов қабул қилиб олди. 

Бундан ташқари турли номинациялар бўйича Қирғизистон, Гагаузия, Туркия, Қозоғистон, Озарбайжон давлатларининг консуллари, дипломатик корпус вакиллари мукофотларни қабул қилиб олишди.

Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *