«Тошшаҳартрансхизмат» АЖга 30 та паст полли автобуслар келтирилди

дек 07 / 2018

alt

6 декабрда «JV MAN AUTO-UZBEKISTAN» МЧЖ ҚКда ишлаб чиқарилган, сиқилган табиий газда ишловчи 30 та шаҳар паст полли автобуслари «Тошшаҳартрансхизмат» АЖга тақдим этилди. Ушбу автобуслар МАН шассиси базасида ишлаб чиқарилган. Улар енгил алюмин кенг габаритли кузовга эга бўлиб, ўриндиқлар жойлашуви 90 нафар йўловчини ташиш учун етарли.

Шуни ҳам қайд этиш ўринлики, MAN А22 CNG шаҳар паст полли автобуслари пневматик тизим, шунингдек, ҳаракатланиш барқарорлигини таъминловчи электрон тизим билан таъминланган. Бундан ташқари, бу транспорт воситаси имкониятлари чекланган инсонларни ташишга тўлиқ мослаштирилган.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *