"Тошшаҳартрансхизмат" раҳбарларига жума кунлари хизмат машиналаридан фойдаланиш тақиқланди

окт 08 / 2018

 

– Шу куни барча раҳбар ва ходимлар ишга жамоат транспортида келади ва кун давомида эҳтиёжига қараб жамоат транспортидан фойдаланади.

– Мақсад – йўловчилар норозилигига сабаб бўлаётган муаммоларни ўрганиш

alt

“Тошшаҳартрансхизмат” АЖ томонидан қабул қилинган буйруққа мувофиқ ҳафтанинг ҳар жума куни раҳбарлар ва ходимларга хизмат машиналаридан фойдаланиш тақиқланди. Шу куни улар ишга жамоат транспортида келади ва кун давомида эҳтиёжига қараб жамоат транспортидан фойдаланади.

Бундай ташаббусдан кўзланган мақсад – раҳбар-ходимларнинг транспорт хизмати сифатига йўловчи назари билан эътибор қаратиши, бу жараёнда йўловчилар кайфияти, уларнинг норозилигига сабаб бўлаётган муаммоларни ўрганишдан иборат.

Раҳбарият, бу жараёнда ҳайдовчи ва чиптачиларнинг махсус кийимдалиги, ташқи кўриниши санитария ва гигиена талабларига мослиги, йўловчиларга кўрсатилаётган муомала маданияти, йўл ҳаракати қоидларига амал қилиниши, оралиқ бекатларда ортиқча туриб қолиш каби қатор масалалар устидан назорат олиб боради.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *