Тошкентнинг Абай кўчасида замонавий ерости чиқинди ташлаш модули қурилиши бошланди

мая 03 / 2019

alt

3 май куни “Махсустранс” давлат унитар корхонаси томонидан Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманида янги замонавий ер ости модули қурилиш ишлари бошланди. Бу ҳақда UZ24’ га “Махсустранс” матбуот хизмати хабар қилди.

Абдулла Қодирий ва Абай кўчалари кесишмасида қурилаётган енгил турдаги чиқинди ташлаш шоҳобчаси бугун бутун дунёда тарғиб этилаётган атроф-муҳитни ифлослантиришнинг олдини олиш бўйича замонавий тажриба саналади.

alt

Мазкур модул Тошкент шаҳрида учинчиси бўлиб, аввалроқ бу каби чиқинди ташлаш шохобчалари Яшнобод ва Юнусобод туманларида барпо этилган.

“Махсустранс” ДУК томонидан йил бошидан буён Тошкент шаҳрида сурункали чиқинди тўпланадиган жойларга 200 дан ортиқ 1100 ва 770 литр ҳажмдаги махсус қутилар қўйилган. Бундан ташқари шаҳар бўйлаб 120 литр ҳажмдаги пластмас қутилар ўрнатишни режа қилган.

Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *