Тошкентнинг 6 та туманида фоҳишалик билан шуғулланган 74 нафар аёл қўлга олинди

фев 07 / 2019

alt

Тошкентнинг 6 та туманида тунги рейдлар давомида ИИББ ходимлари томонидан фоҳишалик билан шуғулланишда гумон қилинган 74 нафар аёл қўлга олинди, деб хабар бермоқда ИИББ матбуот хизмати.
Ушбу профилактик тадбирлар давомида икки кун ичида фоҳишалик билан шуғулланишда гумон қилинган 74 нафар аёл қўлга олинган.

Яшнобод, Бектемир, Миробод, Юнусобод, Учтепа ва Чилонзор туманларида 4 февралдан 5 февралга ўтар кечаси 34 нафар, 5 февралдан 6 февралга ўтар кечаси эса 40 нафар аёл қўлга олинган. Уларнинг 11 нафари аввал 190-модда (“фоҳишалик билан шуғулланиш”) билан маъмурий жавобгарликка тортилган.

Бундан ташқари, 40 нафар аёлдан 30 нафари аввал турли қоидабузарликлар учун ички ишлар бўлимларига олиб борилган.

Барча қўлга олинган аёллар ИИБга олиб борилиб, уларнинг шахси тасдиқланган. Ўша ерда улар тиббий кўрикдан ўтказилган.

У ерда аёлларга ишга жойлашишда ва турар-жой муаммосини ҳал қилишда ёрдам кўрсатилмоқда.

Шунингдек, аёлларни ўз автомобилларида фоҳишалик билан шуғулланиш учун олиб бориб юрган 4 нафар эркак ҳам қўлга олинган. Уларга нисбатан тегишли ҳужжатлар тузилган.

 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *