Тошкентдан учган самолёт Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги вазият туфайли ортга қайтди

фев 27 / 2019

alt

27 февраль куни эрталаб Тошкент-Амритсар йўналишида учган Uzbekistan Airways'нинг Boeing 767 самолёти Тошкентга қайта қўнди. Бунга Покистон ва Ҳиндистон ўртасидаги юзага келган можаро ортидан покистонликлар ҳудуддаги ҳаво кенглигини ёпиши сабаб бўлган. Бу ҳақда «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК хабар қилди.
 
Самолёт Тошкент аэропортига соат 12:28 да муваффақиятли қўнишни амалга оширган.
 
Шунингдек, мазкур вазият туфайли Москва-Бангкок йўналишидаги Boeing 777-300 борти ҳам Тошкентга қўнмоқда.
 
AviaSpotter маълумотига кўра, Air India ва «Аэрофлот» компанияларининг иккита Boeing 777 самолёти Ўзбекистон ҳаво ҳудудида қолмоқда.
 
26 февраль куни Ҳиндистон ҳарбий-ҳаво кучлари Кашмирнинг Покистон қисмидаги «Жайш-а-Муҳаммад» гуруҳининг йирик машғулот лагерига зарбалар берганди. Ҳаво ҳужуми оқибатида кўплаб жангарилар, уларга тегишли транспорт, қурол ва ўқ-дори йўқ қилинган. 
 
Аввалроқ Покистон армияси Ҳиндистоннинг икки ҳарбий самолётини уриб туширгани маълум қилинди.
 
UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *