Тошкентдаги мактабларнинг бирига пневматик қурол олиб келган ўқувчи юзасидан ИИББ изоҳ берди

фев 21 / 2019

alt

Тошкент шаҳри Юнусобод туманида 16 ёшли 10-синф ўқувчиси мактабга ўзи билан бирга пневматик пистолет, пневматик газли балон ва ҳимоя маскаси олиб келган.

Қатор нашрларда тарқалган хабарларга қараганда, мазкур ҳодиса 20 февраль куни 5-сонли мактабда кузатилган. 2003 йилда туғилган М.М. мактабга ўзи билан бирга қурол олиб келган. Ушбу ҳолат профилактика инспектори томонидан танаффус вақтида ўқув сумкаларини текширганида аниқланган.

Маълум бўлишича, ўқувчининг сумкасидан MINI UZI IWI русумли пневматик пистолет, глушитель, 4 дона пневматик газли балон, 1 дона қурол учун магазин, шунингдек, 1,5 мингга яқин металлдан ясалган золдирлар ва 1 дона сафари рангли ҳимоя маскаси топилган.

Бу хабарга аниқлик киритиш мақсадида UZ24 ИИББ матбуот хизмати билан боғланди.

“Бу спорт дўконларида сотиладиган газли автомат. Буни сотиб олиш учун рухсат зарур эмас. Ҳолат юзасидан боланинг ота-онаси билан профилактик суҳбат ўтказилди”, деди пойтахт ИИББ матбуот хизмати ходими.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *