Тошкентдаги мактабда ўқувчини урган бошланғич синф ўқитувчиси ишдан бўшатилди – ХТВ изоҳи

апр 16 / 2019

alt

Интернет нашрларида эълон қилинган “Мактабда жанжал: Тошкентда директорнинг қариндоши ўқувчиларни аёвсиз калтаклаяпти” журналистик суриштирувига Халқ таълими вазирлиги қуйидагича изоҳ билдиради:

Жорий йилнинг 19 мартида Учтепа туманидаги 245-умумтаълим мактабида 2-“В” синф ўқувчиси А. А. синф раҳбари Н.Т. доскага чақирган. Ўқувчини жавобидан қаноатланмасдан танбеҳ бериб, унинг қўлига урган. Шу куни ўқувчининг онаси мактабнинг ўқув-тарбия ишлари бўйича директор ўринбосари Ғ.Абдуллаевга фарзанди билан содир бўлган ҳолат юзасидан шикоят қилган.

Мактабнинг ЎТИБДЎ Ғ.Абдуллаев синф раҳбари ва ўқувчининг онаси билан суҳбатлашган. Суҳбат якунида ўқувчининг онаси ушбу ҳолат юзасидан эътироз билдирмаслигини маълум қилиб, мактаб раҳбариятига бошқа мурожаат қилмаган.

Лекин ўқувчининг бувиси ОАВга мурожаат қилиши натижасида, 1 апрель куни журналистлар мактабга келиб, ҳолат юзасидан суриштирув олиб борган.

Содир бўлган ҳолат мактабнинг педагогик жамоаси ўртасида 2019 йилнинг 1 апрель куни ўтказилган ишлаб чиқариш йиғилишида муҳокама этилди. Бошланғич синф ўқитувчиси Н.Т. билан меҳнат шартномаси бекор қилинди. Ўқувчи А.А. онаси Д.Кадированинг аризасига кўра 2-“В” синфидан 2-“Б” синфига ўтказилди.

Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *