Тошкентдаги боғчалардан бирида 32 нафар бола овқатдан заҳарланди

окт 09 / 2018

 

– Ҳодиса пойтахтнинг Мирзо Улуғбек туманидаги 433-сонли мактабгача таълим муассасасида юз берган

– Жиддий ҳолатлар қайд этилмаган, ҳозирда 2 нафар тарбияланувчи касалхонадан уйга қўйиб юборилган, қолган болаларни ҳам уйга қўйиб юбориш ишлари давом этмоқда

– Суриштирув натижалари яқин вақт ичида эълон қилинади

На данном изображении может находиться: небо, дерево и на улице

 

Мактабгача таълим вазирлиги Мирзо Улуғбек туманида жойлашган 433-сонли мактабгача таълим муассасасида 32 нафар тарбияланувчининг овқатдан заҳарланиши билан боғлиқ вазиятни яқиндан ўрганиб чиқмоқда. Маълумот вазирликка етиб келгач, МТВ мутахассисларидан иборат комиссия дарҳол воқеа жойига йўл олди, деб хабар қилади вазирлик матбуот хизмати.

Хабарда айтилишича, жойда Бош прокуратура ва Соғлиқни сақлаш вазирилиги вакиллари ҳам иш олиб бормоқда. Жиддий ҳолатлар қайд этилмаган, ҳозирги вақтда икки нафар тарбияланувчи касалхонадан уйга қўйиб юборилган, қолган болаларни ҳам уйга қўйиб юбориш ишлари давом этмоқда.

Болалар тиббий кўрик ва лаборатория назоратидан ўтказилди. Ушбу суриштирув натижалари яқин вақт ичида эълон қилинади.

Шунга ўхшаш ҳодисаларга йўл қўймаслик ва уларнинг олдини олиш мақсадида назоратни кучайтириш буйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилмоқда.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг
 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *