Тошкентдаги бекатларда яна электрон таблолар ишлай бошлайди

июн 17 / 2019
alt
 
«Тошшаҳартрансхизмат» АЖ томонидан йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида Тошкент шаҳрининг марказий автобус бекатларида LED русумли таблолар фаолияти қайта йўлга қўйилди. Бу ҳақда жамият матбуот хизмати хабар қилади.
 
Бундан ташқари, TashBus мобил дастурининг қайта ишланган версияси ҳам ишга туширилмоқда. Эндиликда дастур Android ва iOS операцион тизимларида ҳам ишлайди. Ушбу илова келгуси ҳафтадан синов тариқасида ишга туширилади. 
 
Эслатиб ўтамиз, пойтахт бекатларида таблоларни ўрнатиш 2016 йилнинг декабрида бошланганди. Маълум муддат давомида дастур ва таблолар фаолияти тўхтаб қолиб, йўловчилар учун ноқулайликлар туғдираётганди.
 
Электрон ахборот таблоси 24 соат ишлайди, автобусларни бекатларга жадвал бўйича келиши соат 6-00 дан 23-00 гача маълумот тақдим этилиб туради. Шунингдек, таблодан автобус йўналиш рақами, бекат номи, ўтаётган йўналишли автобусларни неча дақиқада келиши, валюта курси, Тошкент шаҳридаги об-ҳаво бўйича маълумотларни билиб олиш мумкин.
 
Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг
 
 
 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *