Тошкентдаги 60-сонли ихтисослашган мактабга Иоганн Вольфганг фон Гёте номи берилди

янв 15 / 2019

alt

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Германияга расмий ташрифи арафасида Тошкент шаҳридаги немис тилини чуқурлаштирган ҳолда ўқитиш бўйича 60-сонли ихтисослашган мактабига немис шоири ва мутафаккири Иоганн Вольфганг фон Гёте номи берилди. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

2017-2018 ўқув йилига нисбатан 2018-2019 ўқув йилида немис тили ўқитиладиган мактаблар сони 54 тага (жами 1677 мактаб), немис тилини чуқурлаштирган ҳолда ўқитиш бўйича ихтисослашган мактаблар сони 4 тадан 9 тага ошди. Немис тили ўқувчи синфлар сони 14081 дан 14 525 тага (фарқ 444), немис тилини ўрганаётган ўқувчилар сони 340 560 дан 355064 нафарга кўпайди (фарқ 14504).

Бугунги кунда Ўзбекистонда 1677 мактабда (2017-2018 ўқув йилига нисбатан 54 мактаб кўп) 355 мингдан зиёд ўқувчилар немис тилини ўрганмоқда. Ўрта таълим мактабларида 3 минг нафар немис тили ўқитувчилари фаолият юритмоқда. Тўққиз мактабда немис тили чуқурлаштирган ҳолда ўқитилади.

alt

Ҳозирги кунда Гёте институти олти мактабга (Тошкент шаҳрида 112-сонли, Урганч шаҳридаги 19-сонли, Хива шаҳридаги 9-сонли, Бухоро шаҳридаги 4-сонли ва Андижон шаҳридаги 23- ва 4–сонли мактаблар) немис тилини чуқур ўрганишда ёки уларни фан сифатида жорий этишда кўмак бермоқда.

Германиянинг хориждаги мактаблари Марказий бошқармаси ва олти умумий ўрта таълим (Тошкент шаҳрида 60- ва 107-сонли, Самарқанд шаҳридаги 51-сонли, Бухоро шаҳридаги 4-сонли ва Марғилон шаҳридаги 6-сонли ва Фарғона шаҳридаги 10–сонли) мактаблар ўртасида ҳамкорлик алоқалари ўрнатилган.

2018 йил давомида Германияда ташкил этилган малака ошириш курсларида 17 нафар ўқитувчи иштирок этди. Ҳозирда улар немис тилини ўқитиш бўйича мактабларда педагогик фаолият юритмоқда.

Ҳар йили ҳамкор мактабларнинг немис тили ўқитувчилари учун турли семинар ва тренинглар ташкил этилмоқда. Ҳамкор мактабларнинг немис тили ўқитувчилари Германияда малака ошириш курслари ва семинарларда иштирок этиш учун стипендиялар олмоқда.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *