Тошкентда ЙПХ инспекторига тан жароҳати етказган ҳайдовчи 3,6 йилга қамалди

янв 14 / 2019

Интернетда йўл ҳаракати қоидаларини бузгани учун тўхтатилган ҳайдовчининг йўл-патруль хизмати инспекторига нисбатан ноқонуний ҳатти-ҳаракатлари акс этган видео тарқалганди. Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати маълум қилишича, воқеа аслида 2017 йил январида рўй берган.

2017 йил 18 январь куни соат 21:30 ларда Мустақиллик ва Шаҳрисабз кўчалари чорраҳасида ЙПХ инспектори Nexia автомобили ҳайдовчисини камар тақмаганлиги учун тўхтатган. Текширув давомида ҳайдовчининг транспорт воситасини бошқариш учун зарур ҳужжатлари йўқлиги маълум бўлган.

Жазодан қутулиб қолиш мақсадида ҳайдовчи инспекторга қаршилик кўрсатиб, тан жароҳатлари етказган.

Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман суди уни Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан айбдор деб топди ва унга 3 йил 6 ой озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *