Тошкентда уйидан ўз автомобилида чиқиб кетиб, бедарак йўқолган йигит 4 кун ўтиб топилди

янв 08 / 2019

3 январда Тошкентда уйидан Matiz машинасида чиқиб кетиб, бедарак йўқолган 26 ёшли йигит соғ-омон топилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати маълум қилди.

Беҳрўз Жўраев 7 январь куни соат 21:50 атрофида Тошкент вилояти, Тошкент туманидаги «Кўҳинур» маҳалласидан топилган.

Йигит ва унинг автомобилига ҳеч қандай шикаст етмаган, дейилади хабарда.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *