Тошкентда уйидан чиқиб кетиб бедарак йўқолган 21 ёшли қиз фоҳишалар орасидан топилди

фев 07 / 2019

alt

Жорий йилнинг 3 январь куни Мирзо Улуғбек тумани ИИБга 29 ёшли Салоҳиддин Б. мурожаат қилиб, 21 ёшли синглиси Ҳолиса Б. уйдан чиқиб, бедарак йўқолганини маълум қилади. Бу ҳақда ИИББ матбуот хизмати хабар қилди.

ИИББ ходимлари томонидан 6 январь куни кечаси профилактик тадбир давомида 13 нафар ижтимоий масъулияти кам аёллар қўлга олинган.

Аёлларнинг шахсини аниқлаштириш жараёнида қариндошлари қидираётган Холиса Б. ҳам уларнинг орасида экани маълум бўлган.

Кариндошларга қизнинг жойи ҳақида маълумот берилган.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг
 
 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *