Тошкентда қиз бола сабабли юзага келган жанжал оқибатида 16 ёшли ўсмир вафот этди

фев 05 / 2019

alt

3 февраль куни Тошкентда йигитлар ўртасидаги жанжал улардан бирининг ўлими билан якунланди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ матбуот хизмати хабар қилади.

Маълум бўлишича, соат 23.40 да Миробод туманида Сарикўл кўчасида муқаддам судланган 22 ёшли Сулаймон С. ва 19 ёшли Сергей Ф.лар орасида уларнинг ўзларини гапларига қараганда, қиз бола сабабли келишмовчилик юзага келган.

Сергей ўз ўртоқлари 21 ёшли Серикбай К. ва 16 ёшли Темур С.ни ёрдамга чақирган. Муштлашув вақтида Сулаймон С. Темур С.га пичоқ билан жароҳат етказиб, воқеа жойидан яширинган. Жароҳат олган Темур М. шифохонага етказилган, шифокорларнинг саъй-ҳаракатларига қарамасдан, ҳаётдан кўз юмди.

Ушбу ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 97 моддаси (“Қасддан одам ўлдириш”) асосида жиноий иш қўзғатилиб, гумонланувчи қўлга олинди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *