Тошкентда скутер, «Тико» ва автобус иштирокида ЙТҲ содир бўлди, 1 киши вафот этди

апр 30 / 2019

alt

29 апрель куни соат тахминан 19:40да Тошкентдаги Оҳангорон йўлида скутер, «Тико» автомашинаси ва 44-йўналишда ҳаракатланадиган автобус йўл транспорт ҳодисаси содир этган. Бу ҳақда ИИББ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Натижада скутерни бошқариб кетаётган 34 ёшли А.А. воқеа жойида ҳалок бўлган.

Гувоҳларнинг ҳамда «Тико» ва автобус ҳайдовчиларининг сўзларига кўра, скутер светафорнинг тақиқловчи қизил чироғига тўхтаган вақтида «Тико» машинаси билан тўқнашган ва бошқарувни йўқотиб, ўнг томонида ҳаракатланиб келаётган автобусга бориб урилган.

ЙТҲнинг дастлабки сабаби: скутер ҳайдовчиси оралиқ масофага амал қилмаган.

«Азиз ҳайдовчилар! Йўлларда, айниқса, куннинг қоронғу вақтида эҳтиёт бўлинг, йўл қоидаларига риоя қилинг», дейилади хабарда.

Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *