Тошкентда оқ-қизил рангдаги пиёдалар ўтиш жойлари пайдо бўлди (+фото)

мар 19 / 2019

alt

Тошкентнинг Амир Темур хиёбони атрофидаги айланма йўлда жойлашган пиёдалар ўтиш жойлари синов тариқасида оқ ва қизил рангларга бўяб чиқилибди. Бу лойиҳа словакиялик мутахассислар таклифи билан пойтахт ҳокимлиги ва ИИББ ҳамкорлигида амалга оширилди.
 
 
ИИББ хабарида таъкидланишича, Европа мамлакатларида пиёдалар хавфсизлигини таъминлаш тажрибасига кўра, оқ-сариқ чизиқлар ҳар доим ҳам, айниқса, куннинг қоронғу вақтида яхши кўринмайди, оқ-қизил чизиқлар эса ҳайдовчиларнинг ҳам, пиёдаларнинг ҳам эътиборини тортади.
 
 
Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг​​ 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *