Тошкентда мамлакатдаги энг йирик ўйин маркази фаолиятини бошлади (фото)

мая 05 / 2019

alt

Бугун, 5 май куни пойтахтимизда Ўзбекистондаги энг йирик электрон спорт мажмуаси —  “Fidanza” номи остидаги учинчи ўйин марказининг очилиши бўлиб ўтди.

Ушбу марказ «Turkiston Bank» ва «Hamsa Concern» компанияси томонидан ташкил қилинган ва e-спортда янги чемпионларни кашф этиш учун барча шароитларга эга. Мажмуа 1000 квадратметр майдонда жойлашган бўлиб, бу ерда 160 компьютер ва Play Station ўрнатилган 10 кабинка ўрин олган. Шу билан бирга тўлақонли кафе-бар ва дам олиш зоналари ташкил этилган.

alt

Клубнинг тантанали очилиши гейминг байрамига айланиб кетди. Унда ҳам e-спорт юлдузлари, ҳам олимпия чемпионлари иштирок этишди. Очилиш доирасида e-спорт бўйича мусобақа бўлиб ўтди, унда Dota 2 ўйини бўйича Ўзбекистон терма жамоаси “Fidanza” жамоаси билан беллашди, блогер ва журналистлар эса Dota, Counter-Strike ва MortalCombat ўйинларида куч синашишди. 

alt

Дастурда танлов эълон қилиниб, унинг шартлари бўйича бир ойдан сўнг ўйин маркази меҳмонлари Spark автомобилини ютиб олиш имкониятига эга бўлишади.

alt

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *