Тошкентда IT-мутахассислар тайёрлайдиган университет очилади

янв 09 / 2019

Картинки по запросу Амити Университети

Президентнинг 2019 йил 7 январдаги қарори билан Тошкент шаҳрида Амити Университети ташкил этилди.

Университетда ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида, биринчи навбатда, дастурий таъминотни ишлаб чиқиш, ахборот тизимлари ва компьютер тармоқларини бошқариш бўйича халқаро стандартлар даражасида юқори малакали мутахассислар тайёрланади.

Университетнинг таълим фаолияти 2019/2020 ўқув йилидан бошланади.

Ўқишни тамомлаган битирувчиларга Ўзбекистонда олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат сифатида эътироф этиладиган Амити Университетининг (Ҳиндистон Республикаси) белгиланган намунадаги дипломи берилади.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *