Тошкентда хориж валютасига уйини сотган ва уни сотиб олган фуқаролар ушлангани ҳақидаги маълумот нотўғри — Бош прокуратура

мая 15 / 2019

alt

Тошкентда 2 хонали уйни 25 минг долларга сотаётган вақтда фуқаролар Р.Т. ҳамда Н.Л.ларнинг ушлангани тўғрисида ОАВда эълон қилган хабарлар юзасидан Бош прокуратура ахборот берди.
 
Унда таъкидланишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари томонидан бундай тадбир ўтказилмаган ва ўз-ўзидан фуқаролар Р.Т. ҳамда Н.Л.ларга нисбатан Жиноят кодексининг 177 ва 189-моддалари бўйича жиноят иши қўзғатилмаган.
 
"Жамоатчилик орасида турли нотўғри талқин ва тахминлар тарқалишининг олдини олиш мақсадида, оммавий ахборот воситаларидан прокуратура органлари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор ёки тергов тадбирларини ёритишда фақат Бош прокуратура матбуот хизмати томонидан тақдим этилган расмий маълумотларга таяниш ва ҳавола келтиришни қатъий сўраб қоламиз", дейилади ахборотда.
 
Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *