Тошкентда фуқаро арзон уй оламан деб алданиб қолди

апр 15 / 2019

alt

Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида жорий йилнинг 14 апрель куни тушган хабарга кўра, 2018 йил 2 июнь куни Юнусобод туманида яшовчи 65 ёшли С.З. исмли аёл Учтепа туманида яшовчи 60 ёшли У.Б. исмли аёлга арзон нархда 3-хонали уй олиб беришини ваъда қилиб, ундан 3 600 АҚШ долларини олган ва шу кунга қадар берган ваъдасини бажармасдан пулларни ўз эҳтиёжлари йўлида ишлатиб юборган.

ИИВ матбуот хизматининг хабарига кўра, кўрилган чоралар натижасида С.З. ушланган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *