Тошкентда Captiva уриб юборган аёл 39 ёшида вафот этди

мар 26 / 2016

alt

Бугун маълум бўлишича, жабрланувчи - Насиба Қосимова Республика шошилинч тиббий ёрдам марказининг Жонлантириш бўлимида ҳаётдан кўз юмган. Бу ҳақда унинг яқин қариндошларидан Неъмат Хотамов “Qalampir” нашрига хабар берган.

“39 ёшли, 3 нафар фарзанднинг онаси Насиба Қосимованинг ўлимига сабаб бўлган ЙТҲ 22 март куни соат 07:30 лар атрофида содир бўлганди. Катта тезликда маҳалла бўйлаб ҳаракатланиб келаётган Captiva Насиба Қосимовани уриб юборади. Натижада жабрланувчи 15 метр нарига бориб тушиб, оғир жароҳат олади. Ҳайдовчи эса воқеа жойидан қочишга уриниб, йўлдаги Spark ва Cobalt автомобилларига ҳам шикаст етказади. Captiva’ни бир кўришда таниш жуда қийин. Гувоҳларнинг ижтимоий тармоқлар орқали билдираётган фикрларига қараганда, машинани ёш қиз бошқараётган бўлган. Машинадан тушган икки йигит ва бир қиз воқеа жойидан қочиб кетишган. Насиба Қосимова аввалига Тошкент шаҳар 7-сон клиник шифохонасига жойлаштирилди. Сўнг Республика шошилинч тиббий ёрдам марказига ўтказилди”, деб ёзади нашр.
 

  • Мехмон
    03 июн 2016, 08:37

    ДАН ХОДИМЛАРИ ТАЛАБ ДАРАЖАСИДА ФАОЛИЯТ КЎРСАТИШМАЯПТИ. ЁШ ХАЙДОВЧИЛАРНИ ТЕЛЕФОН ҚЎНҒИРОҒИ ОРҚАЛИ ҚЎЙИБ ЮБОРИШ ХОЛАТЛАРИ КЎП УЧРАМОҚДА. БУНДАЙ ХОЛАТЛАРГА ЧЕК ҚЎЙИШ ЛОЗИМ. ҚАЧОНГАЧА ОДДИЙ ФУҚАРО ХАЙДОВЧИЛАР ЖАВОБГАРЛИККА ТОРТИЛАВЕРАДИ.

  • Мехмон
    30 март 2016, 22:13

    Манимча қиз билан болалар расво ишлар билан шуғулланиб ювиқсиз келаётган булса керак. Касофати бегунохга урибдида. Худо рахмат қилсин мархумани.

  • Мехмон
    29 март 2016, 16:50

    ОНАСИЗ, ВОЯГА ЕТИБ УЛГУРМАГАН, ЕТИМ КОЛГАН БОЛАЛАРГА КИЙИН БУЛИБДИ.
    КАПТИВАНИ ИЧИГА ЧИКВОЛИБ, БИР-БИРИГА МАЙНАВОЗЧИЛИК КИЛИБ, БОСАР-ТУСАРНИ БИЛМАГАН АНАВИ ЁШЛАР КЕЛАЖАК ХАЁТЛАРИ УЧУН КАТТА БИР ХУЛОСА ЧИКАРИБ ОЛСАЛАР ФОЙДАДАН ХОЛИ БУЛМАС ЭДИ. КУЧАДА ЮРГАНИНГДА ЕТИШИБ КЕЛАЁТГАН АВЛОДНИ АКСАРИЯТИГА КАРАБ ХУНОБИНГ ОШАДИ. ЮМШОК КИЛИБ АЙТГАНДА ТАРБИЯСИЗЛИКНИНГ АЛОМАТЛАРИ ЯККОЛ КУРИНИБ ТУРАДИ. МЕХР-ОКИБАТ, УЯТ-АНДИША, ИСТИХОЛА ВА ШАФКАТ КАБИ УЗБЕКНИНГ АЗАЛИЙ ФАЗИЛАТЛАРИ УЛАРГА БЕГОНА.

  • Мехмон
    29 март 2016, 12:19

    нега машина эгасини эълон килмаяпсизлар ёки ,,,,,,,,,,,,,,,,

  • Мехмон
    27 март 2016, 14:44

    Мошин осмондан тушмагандир, Ўзбекистонда ҳали эгасиз номалум авто йук эди. шофер кимлигиниям айтинг Uz24 суддан кейин.

  • Мехмон
    27 март 2016, 08:52

    Машинани шу ахволдаги холатидан тезлик 120 дан кам булмаганов!!! Нима булса хам фалокат. Худони айтгани булади. Факат сабр, сабр, сабр.

  • Мехмон
    27 март 2016, 08:23

    Qizni osish kerak

  • Мехмон
    26 март 2016, 23:12

    Кизик, бу бойваччаларга хам конун кор килармикин-а?! Еки пул билан.....?

  • Мехмон
    26 март 2016, 23:06

    Хозирги айрим еш хайдовчиларни "упкаси йукрок"! Узларича "крутой". Текинга мошина тушгандан кейн ахвол шу-де. Нечтасини улимига сабабчи булган бу узида йук, еш хайдовчилар!? Бундайларни, маданияти кашшок инсонлар, дейлади.

  • ОйБек
    26 март 2016, 22:58

    Насибахонни Аллох уз рахматига олсин!
    Насибахонни умр йулдошларига, фарзандларига, ота оналари, хамда якинларига Аллохим сабр-у токат, рушду хидоятли умр берсин.
    Уч фарзанд онасиз колди. Кайсидир бойваччанинг эркатой кизи озодликда. Айбдор албатта жазоланиши керак.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *